12:30 / 07.09.2020
5605
Мўъжиза сари 10 босқич: тўртинчи босқич — болалар кулгисининг мўъжизаси

Антуан де Сент-Экзюпери шундай деган: “Биз ҳаммамиз болаликдан келиб чиққанмиз ва бу ажойиб мамлакат ҳар биримизнинг қалбимизда сақланиб қолади”.

Фақат болалар мўъжизаларга чин дилдан ишониши, кичик нарсаларга қувониши ва чин дилдан кулиши мумкин! Ушбу мусобақада катталарнинг барчаси уларга ютқазади. Болалар бахти — ота-оналар бахтидир. Болалар кулгиси мўъжизавий хислатларга эга: у барча ташвишлардан чалғитади ва ҳар қандай касалликни даволайди. Бутун дунёдаги руҳшунос ва педиатрлар табассум ва кулгининг фойдали хусусиятларини кашф этдилар ва амалда тасдиқладилар. Кичкинтойларнинг кулиши ҳам ўзлари учун, ҳам ота-оналар учун фойдали.

Биз, болалар кулгисининг мўъжизасига тўла бўлган, бутун оила вақтдан завқлана олувчи ва катталар яна боладек кулишни бошловчи мўъжизавий мамлакат барпо этмоқдамиз.

Family Entertainment Center (FEC) – бу бутун оилани бирлаштирадиган кўнгилочар марказ. Ажойиб ва қизиқарли жойлар билан тўлдирилган болалик ва қувончнинг икки қаватли ҳудуди. Бу ердан Сиз барча ўйингоҳларни синаб кўрмагунингизча кетишни хоҳламаслигингиз аниқ. Боулингни яхши кўрувчилар учун биз ушбу соҳада дунё бўйича машҳур бўлган QubicaAMF компанияси томонидан 6 та йўлак тайёрладик.  

Ўйин автоматларини хуш кўрувчилар Sega Corporation халқаро компаниясининг энг яхши созламалари, шунингдек C&С (Италия) автодромидан ва Hologate (Германия) компаниясининг VR ўйинидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Бу ерда 1000 кв.м майдонни эгаллаган, севимли Pixel болалар ўйин майдончаси бўлади. Ўзбекистонда илк маротаба Сизни ажойиб ёпиқ аттракционлар тўплами кутмоқда: Dropping Tower (баландлиги 18м), Frizbi (баландлиги 15м), Spinning Coaster, Cozmojet, жами 11 та аттракцион шулар жумласидан. Қизиқарли саргузаштлар орасида марказдаги кафелардан бирида қувватга тўлишингиз учун тамадди қилиб олиш имконияти мавжуд.  

Энг қизиқ жой — бу ҳар бир болакай орзу қилган касбини ўзида синаб кўриши мумкин бўлган ҳақиқий касблар мактаби. Шоколад фабрикаси, ўт ўчириш пункти ва ўт ўчириш зонаси, тиббиёт маркази, супермаркет, новвойхона, банк, қурилиш майдончаси, журналистика — фарзандингиз энди ўт ўчирувчи бўлиши учун улғайишини кутишга ҳожат йўқ, биз унинг орзусини ҳозироқ амалга оширамиз.

 

FEC қадимий Миср ибодатхонаси шаклида бўлади, унинг улуғворлиги сизнинг тасаввурингизни ҳайратда қолдиради. Ичкарига кирганингизда, бир зумда турли оламларда ҳаракат қилишингиз мумкин: тропик ўрмон дунёси, космик дунё, Қадимги Миср.

Қувноқ ва мамнун бола ҳар бир ота-онанинг бойлиги.

Бизнинг мақсадимиз ва мукофотимиз болаларнинг кулгиси.

Биз ҳар бирингизни болалар кулгисининг мўъжизаси билан қамраб оламиз ва дунёни ёрқин ранглар ва қувончга тўлдирамиз!

Ҳамкорлик ва ижарага олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +998 71 202 77 99

Реклама ҳуқуқи асосида

Top