23:39 / 09.09.2020
6500
ЖССТ коронавирусга қарши вакциналардан бирининг синовлари тўхтатилганига изоҳ берди

ЖССТда AstraZeneca компаниясининг қоронавирусга қарши вакцинаси синовлари тўхтатилгани ижобий қабул қилиниб, синовларда иштирок этаётган кўнгиллилар хавфсизлиги устувор вазифа экани таъкидлаб ўтилди. Бу ҳақда британ-швед фармацевтика компанияси матбуот хизмати маълум қилди.  

ЖССТда “кўнгиллилар хавфсизлигини ҳамда вакциналар самарадорлиги ва хавфсиз бўлишини таъминлаш учун барча вакциналар синалганда ўрнатилган синов баённомаларига тўлиқ амал қилиш” тавсия қилинган

“Биз вакцинани ишлаб чиқаётганлар синовларнинг илмий ишончлилигини таъминлаётгани ва вакциналарни ишлаб чиқиш тамойил ва қоидаларига амал қилаётганини кўришдан хурсандмиз”, деб таъкидлаб ўтилган ЖССТда.

Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок ҳукумат вакцина хавфсиз эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилсагина, уни оммавий қўллашга рухсат беришини таъкидлаб ўтган.

Аввалроқ AstraZeneca вакцинанинг 3-босқич синовларини иштирокчилардан бири зарарлангандан кейин тўхтатганди. Коронавирусга қарши вакцина синовлари биринчи марта тўхтатилган. Бунга эса вакцина олган кўнгиллилардан бирининг коронавирусга чалингани сабаб бўлган.  

Синовлар мустақил қўмитага вакцинанинг хавфсиз экани ҳақидаги маълумотларни қўриб чиқишга имконият бериш учун тўхтатилган.

Top