13:47 / 15.09.2020
1860
Тошкентда Мухтор Ашрафий кўчасининг маълум қисми вақтинча ёпилмоқда

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шу муносабат билан жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 11:00га қадар Мухтор Ашрафий кўчасининг Фарғона йўли кўчасидан Алимкент кўчасигача бўлган қисми бўйлаб ҳаракатланиш йўлнинг битта чизиғи орқали амалга оширилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.

Top