09:35 / 30.09.2020
1282
«Ўзбекинвест» маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватламоқда

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш билан бир қаторда, экспортчилар маҳсулотларини экспорт қилишда ўз товарлари учун ўз вақтида ва кафолатланган тўловларни амалга ошириш муаммосига дуч келишади. Айниқса, ушбу хавф COVID-19 пандемияси оқибатида барча мамлакатлар томонидан қўйилган чекловлар сабабли чет эллик шериклар ўз фаолиятини тўхтатиб туришида намоён бўлди.

Бундай ҳолларда, экспортчи юзага келган зарарларнинг олдини олиш, уларни қоплаш кафолатини қаердан ва қандай олиши мумкин?

Молиявий йўқотишлардан зарарларни (шу жумладан, хорижий ҳамкорлардан вақтида тўлов амалга оширилмаслик ҳолларида) қоплаш кафолатини суғурта компанияси таъминлайди. Суғурта шартномасини тузиш орқали, экспортчи ўзига етказилган зарарни қоплаш учун суғурта компаниясидан кафолат олади.

Ёрқин мисол сифатида, бир неча йиллардан буён Самарқанд вилоятининг ООО «UrgGaz Carpet» корхонаси мунтазам равишда тўқимачилик маҳсулотларини кечиктирилган тўлов шарти билан «Ўзбекинвест» суғурта полисини кафолати асосида чет элга жўнатган. 2019 йил сентябрь ойида «UrgGaz Carpet» МЧЖ Қозоғистондаги ҳамкорига 108,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотнинг яна бир босқичини жўнатди, аммо харидор томонидан экспорт шартномаси бўйича тўлов келиб тушмади.

«UrgGaz Carpet» МЧЖ ўз ҳисобига келиб тушмаган чет эл валютасидаги даромад миқдорида суғурта товон пули ундириш тўғрисида «Ўзбекинвест»га мурожаат қилди. Чет эллик импортёр томонидан тўловни тўламаслик хавфидан экспорт шартномаси бўйича тузилган суғурта шартномаси доирасида «Ўзбекинвест» экспортёрнинг зарарини қоплаш учун 1 миллиард сўм (108,0 минг АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида товон пули тўлади.

Чет эллик ҳамкор билан ишлашга масъулият билан ёндашган «UrgGaz Carpet» МЧЖ ўз зарарини 100% қоплади ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда ўз фаолиятини ишончли давом эттириши мумкин.

«Ўзбекинвест» компаниясида экспорт хавфини суғурталаган экспортчилар мумкин бўлган зарарлар учун товон кафолатини олишади ва ўз маҳсулотларини ишончли равишда экспорт қилишлари мумкин.

2020 йилнинг 8 ойи якунлари бўйича «Ўзбекинвест» миллий экспортчиларга жами 906,4 миллион АҚШ долларини суғурта қопламаси билан таъминлади. «Ўзбекинвест» ўз мижозлари олдида барча суғурта турлари бўйича ўз мажбуриятларини қатъий бажаришда давом этади.

«Ўзбекинвест» ЭИСК АЖ Матбуот хизмати

Top