22:33 / 04.10.2020
5618
АПЛ. «МЮ» «Олд Траффорд»да «Тоттенҳэм» томонидан тор-мор этилди

Англия Премьер-лигаси 4-тури доирасидаги марказий учрашувда Сульшер бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» Жозе Моуриньонинг «Тоттенҳэм» клуби томонидан шармандали натижа билан тор-мор этилди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Марсияль пенальти ишлаган ва Фернандеш ҳисобни очган бўлса-да, 4-дақиқадаёқ Ндомбеле мезбонлар ҳимоясидаги кулгули хатони голга айлантирган бўлса, 7-дақиқада Сон Хён Мин меҳмонларни ҳисобда олдинга чиқарди – 1:2.

28-дақиқада бош ҳакам Марсияльни Ламелага нисбатан қўполлигини четлатиш билан баҳолагач, сон жиҳатдан кўп бўлган Моуриньо жамоасини тўхтатиб бўлмади.

Кейн ва Сон дубл қайд этган баҳсда Лондон клуби «Олд Траффорд»дан 6:1 ҳисобидаги тарихий ғалаба билан қайтди.

«МЮ» Премьер-лига доирасида сўнгги марта 2011 йилда «Манчестер Сити»га худди шу ҳисобда мағлуб бўлиб, энг йирик ҳисобдаги мағлубиятни тан олганди.

Бу ғалабадан кейин «Тоттенҳэм» 7 очко билан 5-ўринга чиққан бўлса, «МЮ» 3 очко билан 16-ўринга тушди.

АПЛ. 4-тур
Манчестер Юнайтед – Тоттенҳэм 1:6

Голлар: 1:0 – 2, пенальти Бруну Фернандеш, 1:1 – 4 Ндомбеле, 1:2 – 7 Сон Хён Мин, 1:3 – 30 Кейн, 1:4 – 37 Сон Хён Мин, 1:5 – 51 Орье, 1:6 – 79, пенальти Кейн.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Шоу, Магуайр, Уан-Биссака, Матич (Мактомини, 46), Бруну Фернандеш (Фред, 46), Погба, Марсьяль, Рэшфорд, Гринвуд (ван де Бек, 68).
Тоттенҳэм – Льорис, Регилон, Санчес, Орье, Дайер, Хейбьерг, Сиссоко, Ламела (Лукас Моура, 46), Ндомбеле (Алли, 69), Сон Хён Мин (Дэвис, 73), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Ламела (32), Байи (63), Шоу (84).
Четлатиш: Марсьяль (28).

Top