12:50 / 14.10.2020
2387
«Ўзбекинвест Ассистанс» хизмат кўрсатиш агентлигининг авариявий комиссарлари автомобиль эгаларига йўлларда ёрдам беришда давом этмоқда
Фото: Ўзбекинвест

«Ўзбекинвест» суғурта компанияси махсус хизматининг авариявий комиссарлари автомобиль эгаларига йўл-транспорт ҳодисаларида ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.

Жорий йилнинг сентябрь ойида авариявий комиссарлар мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича компания билан шартнома тузган «Ўзбекинвест» мижозларига техник, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш учун 40 дан ортиқ автоҳалокат жойларига чиқишди. 5 та мижоз учун автоҳалокат жойидан автомашинани бепул эвакуация қилиш ташкил этилди, 2 та автомобиль эгалари бепул «ҳушёр ҳайдовчи» хизматидан фойдаланишди ва 37 та автомобиль эгасига йўлда кичик носозликларни бартараф этишда техник ёрдам кўрсатилди.

«Ўзбекинвест Ассистанс» компанияси авариявий комиссарларининг асосий вазифалари бу ҳар қандай нохуш ва бахтсиз ҳодиса юз берганда мижозларга ёрдам кўрсатишдир. Махсус тайёргарликдан ўтган комиссарлар оператив равишда керакли ҳужжатларни расмийлаштиришда ва суғурта товонини олиш учун зарур ҳужжатларни тўплашда ёрдам беришга тайёр.

Шунингдек, ихтиёрий КАСКО 2.0 автосуғурта полисини пойтахтда расмийлаштирган «Ўзбекинвест» мижозлари учун ассистанс ходимлари бепул эвакуатор, «ҳушёр ҳайдовчи» («перегон» хизмати), такси хизматларини ташкил этиш ва харажатларини қоплаб бериш, йўлда техник носозликлар юзага келса ёрдам кўрсатиш каби бепул қўшимча хизматлар кўрсатадилар.

«Ўзбекинвест»да йўл транспорт ҳодисасига учраган мижозларни 24/7 қўллаб-қувватлаш маркази мавжуд. 1160 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, компаниянинг ҳар бир мижози ёки автомобиль эгаси авариявий комиссарини воқеа содир бўлган жойга чақириши, керакли ёрдам ва маслаҳат олиши мумкин.

Мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларини компания веб-сайтида бепул етказиб бериш хизмати билан расмийлаштиринг: insurance.uz

«Ўзбекинвест» суғурта компаниясини ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook: fb.com/Uzbekinvest

Instagram: @uzbekinvest_

Telegram: t.me/uzbekinvestnic

Youtube: youtu.be/Uk5ndiC-VuU

Реклама ҳуқуқи асосида

Top