21:32 / 14.10.2020
10112
Samsung ўзининг энг арзон 5G-смартфонини тақдим этди

Журналистларнинг сўзларига кўра, Samsung A42 5G компаниянинг энг арзон 5G-смартфони ҳисобланади – унинг нархи 455 долларни ташкил этади.

Фото: Samsung

Samsung компанияси 5G тармоғида ишлайдиган Samsung A42 5G смартфони тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар бермоқда.

Қурилмага Snapdragon 750G процессори ўрнатилган. Журналистларнинг сўзларига кўра, Samsung A42 5G компаниянинг энг арзон 5G-смартфони ҳисобланади – унинг нархи 455 долларни ташкил этади. Нашрнинг ёзишича, янги смартфон Pixel 4A 5G ва OnePlus Nord моделларига рақобатчи бўлади.

Смартфон 6,6 дюймли OLED-экранга эга. Унинг селфи-камераси 20 мегапиксел, орқа панелидаги тўртта камера эса 48, 8, 5 ва 5 мегапиксел. Samsung A42 5G тўртдан саккиз гигабайтгача тезкор хотира ва 128 гигабайт доимий хотирали моделларда сотувга чиқади. Аккумулятори сиғими 5000 миллиампер-соатга тенг.

Январь ойида TechRadar нашри энг арзон 5G-смартфон Xiaomi Mi Mix 5G эканлигини ёзганди. Унинг нархи 300 доллар бўлиб, 2019 йил май ойида сотуви бошланган вақтда 500 долларни ташкил этган.

Top