12:01 / 20.10.2020
12766
ЕЧЛ қайтмоқда. «МЮ» Мбаппе – Неймар тандемига қарши, Месси учун Роналду билан фарқни қисқартириш имконияти ва куннинг яна 6 тўқнашуви превьюси

Европада сешанба оқшомидаги ўйинлар билан мухлислар интиқлик билан кутган Чемпионлар лигаси баҳсларига старт берилади.

Дастлабки кунги ўйинлар рўйхатидан тўртта гуруҳдаги тўқнашувлар ўрин олган. Жумладан, «ПСЖ» - «МЮ», «Челси» - «Севилья», «Лацио» - «Боруссия» Дортмунд сингари марказий учрашувлар қаторида «Барселона» ва «Ювентус» иштирокидаги ўйинлар ҳам мухлислар диққат марказида бўлади. Tribuna.uz ЕЧЛ 1-тур сешанба кунги ўйинлар превьюси, жамоалардаги йўқотиш ва тахминий таркиблар ҳамда марказий ўйинлар ҳақида маълумот беради.

«E» гуруҳи: «Челси» «Севилья»га қарши

Чемпионлар лигаси 1-турининг энг қизиқарли ўйинларидан бири Лондонда ўтиши кутилмоқда. Трансфер ойнасида энг кўп (247 млн евро) пул сарфлаган «Челси» ўз майдонида Европа лигасининг амалдаги ғолиби «Севилья»ни қабул қилади. Ўйин олдидан Лэмпард жамоасига дисквалификацияга учраган Маркос Алонсо ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлса, Менди ва Зиёшнинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

Гуруҳдаги яна бир баҳс Францияда ўтиб, «Ренн» ва Россиянинг «Краснодар» клублари Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида дебютларини ўтказишади. Маҳаллий ҳокимият вакиллари ижозати билан шу куни «Роазон Парк» стадионига 5000 нафар томошабин киришига рухсат берилади. УЕФА ўйингоҳнинг мухлислар билан 30 фоизга тўлдирилишига қаршилик билдирмайди.

 «F» гуруҳи: Иммобиле «Боруссия»га қарши

Ўтган мавсум якунларига кўра, «Олтин бутса» учун кечган тўпурарлар пойгасида Чиро Иммобиле 36та гол билан Роберт Левандовскидан ўзиб, ғолибликни қўлга киритганди. 2014 йилда айнан италиялик форвард польшалик ҳужумчининг «Боруссия»даги ўрнини эгаллаши учун чақирилган, аммо 34 ўйинда 10та гол киритганидан кейин Дортмунд клуби Иммобиле билан хайрлашганди. «Лацио»нинг 30 ёшли голеадори бугун «Боруссия» билан баҳсда собиқ жамоасига қарши нималарга қодирлигини исботлашга уриниши аниқ.

 Яна битта ўйин Санкт-Петербургда ўтказилиб «Зенит» Бельгиянинг «Брюгге» клубига қарши майдонга тушади. Бу баҳсда Малком майдонга тушмаса-да, Азмун-Дзюба тандемидан кўп нарса кутиш мумкин.

«G» гуруҳи: Месси Роналду билан фарқни қисқартира оладими?

Украинада кечадиган «Динамо» - «Ювентус» учрашувида киевликларнинг 75 ёшли устози Мирча Луческу рекордчига айланади. Ҳали ҳеч бир мураббий бу ёшда ЕЧЛ ўйинида жамоасини майдонга олиб тушмаган. Шу куни «Юве» сафида жамоа юлдуз Роналдунинг йўқлиги Киев клубидаги босимни бироз камайтириши мумкин.

Криштианунинг карантинда эканлигидан Месси фойдаланиб қолиши ва ЕЧЛ тўпурарлари рўйхатида голлар бўйича орадаги 15та гол фарқини қисқартириши мумкин. «Барселона» «Камп Ноу»дан Сергей Ребров мураббийлигидаги «Ференцварош» клубига қарши майдонга тушади.

Париж реванш кутмоқда. Мбаппе ва Неймар «МЮ»га қарши

Манчестер ва Париж клубларининг сўнгги тўқнашуви драматик тарзда якунланганди. ЕЧЛ 1/8 финал босқичида «ПСЖ» «МЮ»ни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этган, Парижда эса «Юнайтед» Рэшфорднинг сўнгги сониялардаги голи эвазига 3:1 ҳисоби билан Сульшер жамоасини кейинги босқичга олиб чиққанди. Ўша баҳсдан кейин трибунада кўз ёш тўккан Неймар ва мағлубият аламини тотган Мбаппе бу сафар реванш олишни интиқлик билан кутаётгани аниқ.

«ПСЖ» сингари «МЮ» ҳам таркибда қатор йўқотишларга учраган. Кавани собиқ клубига қарши майдонга туша олмайди. Бугун Магуайр ўрнига илк марта Бруно Фернандеш манчестерликларни сардорлик боғичи билан майдонга бошлайди. Икки жамоа сўнгги ўйинида ўз чемпионатида 4тадан гол уриб, ғалаба қозонганлигини инобатга олсак, томонлар бу тўқнашувга яхши кайфиятда етиб келишади. Ўтган йилги ЕЧЛ финалчиси ва Европа лигаси яримфиналчиси ўртасидаги қарама-қаршилик куннинг марказий тўқнашувига мос даражада ўтишини тахмин қилса бўлади.

Чемпионлар лигаси. 1-тур.

1-тур. 20 октябрь (сешанба)

«Е» гуруҳи
«Челси» - «Севилья»
Ўйин бошланиш вақти:
23:59
ТВ-трансляция: «Futbol TV»

«Челси»: Менди; Аспиликуэта, Тьяго Силва, Зума, Чилуэлл; Жоржиньо, Канте; Пулишич, Ҳаверц, Маунт; Вернер
Ўйнамайди: Маркос Алонсо (дисквалификация), Менди (жароҳат), Гилмор (жароҳат)
Сўроқ остида: Зиёш (жароҳат), Менди (оғриқ)
«Севилья»: Буну; Навас, Гомес, Карлос, Акунья; Фернандо, Ракитич, Хордан; Окампос, Сусо, де Йонг
Ўйнамайди: Кунде (бетоб)
Сўроқ остида: Эскудеро (жароҳат), Идрисси (номаълум)

«Ренн» - «Краснодар»
Ўйин бошланиш вақти:
23:59
ТВ-трансляция: «Матч ТВ»

«Ренн»: Гомис; Траоре, да Силва, Агерд, Далберт; Н'Зонзи, Камавинга, Докю, Бурижо, Террье; Гирасси
Ўйнамайди: Мауасса (жароҳат), Леа Силики (жароҳат)

«Краснодар»: Сафонов; Петров, Мартинович, Кайо, Кристиан Рамирес; Уткин, Газинский, Вильена; Классон, Берг, Сулейманов
Ўйнамайди: Ари (жароҳат), Вандерсон (жароҳат), Стоцкий (жароҳат), Кабелла (бетоб), Марков (бетоб)

«F» гуруҳи

«Зенит» - «Брюгге»
ТВ-трансляция:
«Матч ТВ»
Ўйин бошланиш вақти: 21:55

«Зенит»: Кержаков; Караваев, Ловрен, Ракицкий, Жирков; Ерохин, Оздоев, Барриос, Кузяев; Азмун, Дзюба
Ўйнамайди: Дуглас Сантос (дисквалификация), Малком (жароҳат)

«Брюгге»: Хорват; Соболь, Рикка, Мехеле, Мата; Баланта, Ванакен, Вормер, Ритс, Ланг; Дьятта
Ўйнамайди: Миньоле (бетоб), Коссуну (бетоб), Крменчик (бетоб), Митрович (жароҳат), Дели (дисквалификация)

«Лацио» - «Боруссия» Дортмунд
Ўйин бошланиш вақти:
23:59

Лацио»: Стракоша; Патрик, Ачерби, Луис Фелипе; Марушич, Милинкович-Савич, Лукас Лейва, Луис Альберто, Фарес; Корреа, Иммобиле
Ўйнамайди: Лаццари (жароҳат), Раду (жароҳат), Перейра (шамоллаш)
Сўроқ остида: Катальди (бетоб), Луис Фелипе (жароҳат)

«Боруссия»: Бюрки; Пишек, Хуммельс, Дилейни; Менье, Беллингем, Витсель, Геррейру; Ройс; Санчо, Ҳоланд
Ўйнамайди: Аканжи (бетоб), Жан (дисквалификация), Шмельцер (жароҳат), Шульц (жароҳат), Загаду (жароҳат)
Сўроқ остида: Пишек (кўз жароҳати)

«G» гуруҳи

 «Динамо» Киев - «Ювентус»
Ўйин бошланиш вақти:
21:55
ТВ-трансляция: «Futbol TV»

«Динамо» К: Бушан; Кендзера, Забарний, Попов, Миколенко; Сидорчук, Шапаренко; Циганков, Буяльский, де Пена; Супряга
Ўйнамайди: Тимчик (жароҳат)

«Ювентус»: Шесни; Данило, Бонуччи, Кьеллини; Куадрадо, Рабьо, Бентанкур, Рэмзи, Кулусевски; Мората, Дибала
Ўйнамайди: де Лихт (елка), Роналду (карантин), Маккенни (карантин), Алекс Сандро (жароҳат)
Сўроқ остида: Рэмзи

«Барселона» - «Ференцварош»
Ўйин бошланиш вақти:
23:59

«Барселона»: Нето; Дест, Пике, Лангле, Хуниор Фирпо; Пьянич, де Йонг, Месси, Коутиньо, Фати; Гризманн
Ўйнамайди: Альба (жароҳат) тер Стеген (тикланиш жараёни)
Сўроқ остида: Юмтити (номаълум)

«Ференцварош»: Дибус; Ловренчич, Блажич, Ковачевич, Чивич; Шигер, Харатин, Сомалиа; Зубков, Исаэл, Нгуэн

«H» гуруҳи

 «Пари Сен-Жермен» - «Манчестер Юнайтед»
Ўйин бошланиш вақти:
23:59
ТВ-трансляция: «UzReportTV»

«ПСЖ»: Навас; Флоренци, Маркиньос, Кимпембе, Кюрзава; Эррера, Данилу, Рафинья; Ди Мария, Мбаппе, Неймар
Ўйнамайди: Бернат (жароҳат), Икарди (жароҳат), Керер (жароҳат), Паредес (жароҳат), Верратти (жароҳат)
Сўроқ остида: Дракслер (жароҳат), Маркиньос (оғриқ)

«МЮ»: де Хеа; Уан-Биссака, Линделеф, Туанзебе, Шоу; Матич, Погба, Мата, Бруну Фернандеш, Рэшфорд; Марсьяль
Ўйнамайди: Магуайр (номаълум), Гринвуд (жароҳат), Кавани (спорт формасида эмас), Байи (жароҳат), Лингард (жароҳат)
Сўроқ остида: Туанзебе (жароҳат)

 «Лейпциг» - «Истамбул Башакшехир»
Ўйин бошланиш вақти:
23:59

«Лейпциг»: Гулачи; Орбан, Упамекано, Хальстенберг; Мюкиле, Кампл, Адамс, Анхелиньо; Ольмо, Форсберг; Поульсен
Ўйнамайди: Забитцер (жароҳат), Лаймер (жароҳат), Клостерманн (жароҳат), Хартманн (жароҳат), Айдара (бетоб)

«Истамбул»: Мерт Гюнок; Рафаэл, Шкртел, Епуряну, Болинголи; Ирфан Қаҳвечи, Маҳмуд Текдемир, Алексич, Вишча; Кривелли, Ба
Ўйнамайди: Окечукву (номаълум), Шадли (жароҳат), Калдирим (номаълум).

ЕЧЛ. 1-тур. 21 октябрь (чоршанба)

«A» гуруҳи

Зальцбург (Австрия) - Локомотив (Россия)
Бавария (Германия) - Атлетико (Испания)

«B» гуруҳи

Реал (Испания) - Шахтёр (Украина)
Интер (Италия) - Боруссия (М, Германия)

«С» гуруҳи

Манчестер Сити (Англия) - Порту (Португалия)
Олимпиакос (Греция) - Марсель (Франция)

«D» гуруҳи

Аякс (Нидерландия) - Ливерпуль (Англия)
Митьюлланд (Дания) - Аталанта (Италия).

 Усмон Ибодов тайёрлади.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top