19:06 / 21.10.2020
10843
Левандовски Суаресга қарши, «Реал» ва «Ливерпуль» иштирокини бошламоқда. Кун ўйинларидаги интригалар

Бугун Чемпионлар лигасининг тўрт гуруҳида яна 8 учрашув ўтказилади.

Фото AFP

А гуруҳи
Мюнхен тарани ёки Мадрид девори?

«Бавария» — «Атлетико»

21 октябрь. Мюнхен. «Алльянц Арена» стадиони. 22:00 (Матч ТВ — 23:55).

Йўқотишлар:
«Бавария»: Сане (жароҳат), Ричардс (сўроқ остида)
«Атлетико»: Врсалько, Сауль, Хименес (барчаси — жароҳатланган)
Ҳакам: Оливер (Англия).

«Зальцбург» — «Локомотив»
21 октябрь. Зальцбург. «Ред Булл Арена» стадиони. 21:55 (Матч ТВ — 21.45).

Йўқотишлар:
«Зальцбург»: Бернеде, Диаките, Диарра (барчаси — жароҳатланган), Рамалью (сўроқ остида)
«Локомотив»: Баринов, Игнатьев, Магкеев, Райкович (барчаси — жароҳатланган)
Ҳакам: Гезюбуюк (Нидерландия).

Амалдаги чемпион иштирокидаги ўйин биринчи турнинг марказий ўйини бўлади. Амалдаги чемпион ва кўп йиллардан буён Чемпионлар кубогини боши узра кўтариш орзусида яшаётган клуб тўқнашуви плей-офф босқичини ҳам безаган бўларди. Аммо бу оқшом Мюнхенда ёрқин ўйин гувоҳи бўламизми? «Бавария» ва «Атлетико» ҳужум чизиғи вакиллари — Роберт Левандовски ва Луис Суаресга қараб бунга шубҳа йўқ дейиш мумкин. Полшалик футболчи бу мавсумда ҳам Бундеслига тўпурарлари пойгасини бошқармоқда, уругвайлик ҳужумчи эса — Ла Лигада бу борадаги рейтинг етакчиларидан бири.

Бошқа томондан, Ҳанс Флик рақибни янчиб ташлашни маъқул кўрадиган мураббийлар сирасидан, мюнхенликлар сўнгги тўрт учрашувининг ҳар бирида камида учтадан гол урмоқда. Ўз навбатида, Диего Симеоне — рақиб ўйинини бузишда устаси фаранглардан ҳисобланади. «Атлетико» ва «Бавария» ўртасидаги аввалги учрашувларда икки жамоа ҳам ўз майдонида битта тўп фарқи билан ғалабаларга эришган, бу жамоалар ўйинларида мухлислар фақат бир марта 90 дақиқа давомида биттадан ортиқ голга гувоҳ бўлишган (2016 йил 3 майида — 2:1). Албатта, дарвозада кимлар турганини ҳисоб олсак, бу ҳайратланарли кўрсаткич эмас, Нойер ва Облак сўнгги ўн йилликдаги энг кучли дарвозабонлар қаторида.

Флик ўйиндан аввалги матбуот анжуманида «матрасчилар»нинг мудофаа чизиғи кучли эканига, мадридликлар тўп йўқотилганида қанчалар агрессив ҳаракатланишларига урғу қаратди. Айтиш керакки, прессингда барча, ҳатто ҳужум чизиғи вакиллари ҳам иштирок этишади, лекин чоршанба оқшомида рақиб кайфиятини бузишда беназир бўлган Диего Коста майдонда бўлмайди. Ушбу форвард «Сельта» билан ўйинда жароҳатланди ва у кейинги турда Москвада «Локомотив»га қарши кечадиган ўйинда ҳам иштирок эта олмайди. «Бавария» эса ҳужум чизиғи вакилларидан бири Гнабридан айрилган, унинг коронавирусни аниқлаш учун топширган тести мусбат натижа берган.

В гуруҳи
Зидан ва Контенинг оёғидан чалишадими?

«Реал» — «Шахтёр»
21 октябрь. Мадрид. «Альфредо ди Стефано» стадиони. 21:55 (Матч Премьер — 21.50).

Йўқотишлар:
«Реал»: Азар, Карвахаль, Одриосола, Эдегор, Рамос (барчаси — жароҳатланган)
«Шахтёр»: Исмаили, Коноплянка, Кривцов, Малишев (барчаси — жароҳатланган), Жуниор Мораэс, Матвиенко (иккиси — сўроқ остида)
Ҳакам: Йованович (Сербия).

«Интер» — «Боруссия» М
21 октябрь. Милан. «Жузеппе Меацца» стадиони. 00:00 (Матч Игра — 23.45).

Йўқотишлар:
«Интер»: Весино (жароҳатланган), Бастони, Гальярдини, Наингголан, Раду, Шкриньяр, Янг (барчаси — касалланган)
«Боруссия» М: Поульсен (жароҳатланган), Бейер, Бенеш, Вильяльба, Дукуре, Закария, Лазаро (барчаси — сўроқ остида)
Ҳакам: Кайперс (Нидерландия).

Бу квартетда икки ўйин ҳам бир-бирига ўхшаб кетади. Гуруҳнинг икки фаворити ўз майдонида Европа Лигаси йўлланмаси учун курашувчи жамоаларни қабул қилади. Аслида, «Шахтёр» ҳам, Менхенгладбахнинг «Боруссия»си ҳам нафақат грандларнинг асабига ўйнашга, балки уларнинг бирини асосий еврокубок плей-оффидан бебаҳра қолдиришга қодир ҳисобланади.

«Реал»нинг ўйинлари ҳозирда ишончли кўринмаяпти, жамоа ўтган ҳафта охирида Ла Лига доирасида «Кадис»га қарши ўйинда сенсацион равишда мағлуб бўлди, қолаверса, жамоа етакчиси Серхио Рамос жароҳат олиб, лазаретдагилар сафини тўлдирди. Сардордан ташқари «хрустал оёқ» Азар, бу мавсум жамоага қайтган Эдегор, шунингдек, асосий қанот ҳимоячилари — Карвахаль ва Одриосола ҳам жароҳатларини даволашмоқда. Зинедин Зидан ўйиндан аввалги матбуот анжуманида шогирдларини илҳомлантирувчи чиқиш қилди. «Қийин паллаларда биз ажойиб жамоа эканимизни кўрсатганмиз. Биз мавсумни бундан ҳам яхшироқ бошлашимиз мумкин эди, аммо биз яна ўз устимизда ишлаймиз, буниси аниқ. Барчада ҳам мавсум бошида қийинчилик бўлади, биз барчасини енгиб ўтамиз», дея қайд этди «Реал» устози.

Балки яқинда «Шахтёр» сафида касаллик авж олгани мадридликларга ёрдам берар, вирус туфайли «кончилар» сафарга олиб кетиш учун таркиб йиғишга қийналиб қолишди. Умуман олганда, ижрочилар бўйича кенг танловга эга бўлишнинг ўзи ҳеч нарсани кафолатламайди. Яққол мисол, Антонио Конте. У яна танқидлар ёмғири остида қолди. Масалан, мухлислар мураббийни Коларовни олиб келгани учун ҳам айблашмоқда. А Серия стартидаги зафарлардан кейин «Интер» кўпчилик бўлиб ўйнаб «Лацио» билан ўйинда ғалабани бой берди (1:1) ҳамда Милан дербисида ютқазди (1:2). Чемпионлар лигаси — жамоага ўзини оқлаб олиш учун имкон.

Қолаверса, ўтган йили қора-кўклар гуруҳдан чиқа олишмаганди, кейин Европа Лигаси финалида «Севилья»га ютқазишди. Гарчи Конте иккинчи даражали еврокубокнинг плей-офф босқичини жамоа учун фойдали деб ҳисоблаган бўлсада. Унинг сўзларига кўра, бу ўйинлар «Интер»га янги мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтаб берган, мураббий Видалнинг келишини ҳам жамоани кучайтирган омиллардан бири сифатида атаган.

D гуруҳи
«Аталанта» аламини кучсиз рақибдан олмоқчи, «Ливерпуль» ван Дейксиз

«Мидтьюлланн» — «Аталанта»
21 октябрь. Ҳернинг. «МСХ Арена» стадиони. 00:00 (Матч Футбол 3 — 23.45).

Йўқотишлар:
«Мидтьюлланн»: Ольсен, Риис (иккиси — жароҳатланган)
«Аталанта»: Голлини, Кальдара (иккиси — жароҳатланган)
Ҳакам: Диаш (Португалия).

«Аякс» — «Ливерпуль»
21 октябрь. Амстердам. «Йохан Кройф Арена» стадиони. 00:00 (Матч Футбол 1 — 23.50).

Йўқотишлар:
«Аякс»: —
«Ливерпуль»: ван Дейк, Окслейд-Чемберлен (иккиси — жароҳатланган), Алиссон, Кейта, Тиагу Алькантара, Матип, Цимикас (барчаси — сўроқ остида)
Ҳакам: Брих (Германия).

«Аталанта» барчани ўз ўйини мукаммаллигига шунчалик ўргатиб қўйгандики, Неаполда қандай қилиб 1:4 ҳисобида мағлубиятга учралганини ҳеч ким тушунмай қолди. Бош мураббий Жан Пьеро Гасперини эса Неаполдаги фиаскодан керакли хулосалар чиқарилганини айтмоқда. У россиялик яримҳимоячи Алексей Миранчукни олдиндаги ўйин заявкасига қўшган, бу футболчи айнан Данияда бергамоликлар сафида дебют қилиши ҳам мумкин. У билан битта позицияда ҳаракатланувчи Иличич ҳали формасини тикламади, у ҳар уч ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлмаслиги аниқ. Бундан ташқари, чоршанба оқшомида Малиновский ҳам майдонга тушмайди, у ҳафта бошида индивидуал дастур бўйича шуғулланишни бошлаганди.

Бу гуруҳдаги иккинчи жуфтликда «Ливерпуль»нинг борлиги ўз  ўзидан қизиқишни ошириб юборади, бу жамоа ҳали ҳам инқироздан чиқа олмаган. Жамоа Лига Кубогини тиғиз тақвим туфайли атайлаб тарк этган деб ҳисобласак ҳам, ички чемпионатда «Астон Вилла»дан учралган 2:7 ҳисобидаги мағлубиятни ва «Эвертон»га қарши дербида ғалаба қўлдан бой берилишини (2:2) оқловчи сабаблар йўқ. Барча тушуниб турибдики, Алиссонсиз жамоа оғир аҳволга тушиб қолади, қолаверса, Юрген Клопп ван Дейк йўқлигини билинтирмаслик чораларини топиши керак.

Жамоанинг бошқа футболчилари босқичма-босқич тикланмоқда. Кейта коронавирусга тест топширган ва у ўйинга тушишга тайёр. Матип ҳам ўйинолди машғулотларида юзида табассум билан қатнашди. Тиагу Алькантаранинг ҳолати ҳозирча аниқ эмас, Клопп Алиссон ва Окслейд-Чемберлен ҳам сафдан қайтаётганини айтиб ўтган. Германиялик мутахассис жамоада барчаси жойида экани ҳақида тасаввур уйғотишга ҳаракат қилмоқда, аммо бу қанчалик тўғрилигини «Аякс»га қарши ўйиндан кейин билиб оламиз.

С гуруҳи

«Манчестер Сити» — «Порту»
21 октябрь. Манчестер. «Этиҳад» стадиони. 00:00 (Матч Футбол 2).

Йўқотишлар:
«Манчестер Сити»: Де Брейне, Жезус, Ляпорт, Менди (барчаси — жароҳатланган), Зинченко (савол остида)
«Порту»: Мбайе (жароҳатланган)
Ҳакам: Трейманис (Латвия).

«Олимпиакос» — «Марсель»
21 октябрь. Пирей. «Георгиос Караискакис» стадиони. 00:00 (Матч Футбол 2 — 0.00).

Йўқотишлар:
«Олимпиакос» П: —
«Марсель»: —
Ҳакам: Орсато (Италия).

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top