14:39 / 06.11.2020
13568
АҚШ Махфий хизмати Байденнинг ғалабаси эълон қилинишига тайёрланмоқда

АҚШда Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден бугун, 6 ноябрь куни, сайловларда ғолиб бўлганини эълон қилиши мумкин.

Фото: AP /Charlie Riedel

The Washington Post’нинг манбага асосланиб хабар беришича, шу муносабат билан АҚШ Махфий хизмати Уилмингтон шаҳрида хавфсизлик чораларини кучайтиришга тайёргарликни бошлаган. Байден ушбу шаҳарда шу ҳафта америкаликларга мурожаат қилган ва яна буни қилишга тайёрланмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, номзоднинг штаби Байден яна халққа мурожаат қилишни режалаштираётгани тўғрисида Махфий хизматга хабар берган. 

Кучишлатар тузилма бу борада Уилмингтонга бир гуруҳ агентларни юборган. 

Эслатиб ўтамиз, Махфий хизмат АҚШ президенти ва вице-президенти ҳамда ушбу лавозимларга номзодларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланади.

Аввалроқ, Трамп мурожаат билан чиқиб, сайловда ғалаба қозонганини маълум қилганди. Қатор телеканаллар эса унинг мурожаатини эфирдан узиб қўйди. 

Мавзу
АҚШ-2020
2020 йилнинг 3 ноябрида АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. 3 февраль куни демократлар қароргоҳида бирламчи сайловлар - кокуслар ва праймеризлар бошланган.
Барчаси
Top