19:57 / 11.11.2020
6150
Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги уруш тугаганлигини эълон қилди

Алиев Боку Озарбойжон назорати остига ўтган ҳудудларга етказилган зарарни баҳолаш учун халқаро экспертларни жалб қилиши ва халқаро суд орқали компенсация талаб қилишини айтди.

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳарбий хизматчилар билан учрашуви чоғида Тоғли Қорабоғдаги уруш ниҳоясига етганлигини эълон қилди, деб хабар берди Озарбойжон давлат телевидениеси.

"Ватан уруши тугади", - деди у жароҳатланган ҳарбийлар даволанаётган ҳоспиталга ташрифи вақтида.

Алиев Боку Озарбойжон назорати остига ўтган ҳудудларга етказилган зарарни баҳолаш учун халқаро экспертларни жалб қилиши ва халқаро суд орқали компенсация талаб қилишини айтди.

У Арманистон компенсация тўлашини таъкидлади.

"Озод қилинган ҳудудларда 99 фоиз иншоотлар – уйлар, мактаблар, касалхоналар, жамоатчилик бинолари, тарихий ёдгорликлар, аждодларимиз қабрлари ва масжидлар вайрон қилинган", - деди Алиев.

Мавзу
Озарбойжон-Арманистон можароси
12 июль куни Озарбойжон шимоли-ғарбидаги Товуз вилояти ҳудудида икки давлат қўшинлари ўртасида тўқнашув содир бўлди.
Барчаси
Top