19:00 / 11.11.2020
51619
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология маркази республиканинг бир қатор вилоятларида 13–16 ноябрь кунлари ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 13 ва 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 14 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 15 ноябрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади, 15-16 ноябрда кечаси 2-7 даражагача, чўл ҳудудларда 8-11 даражагача, кундузи 0-5 даражагача пасаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 13-14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15-16 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 8-13 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 3-8 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 3-8 даража илиқ, 14-16 ноябрда 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 13-14 ноябрда 8-13 даража илиқ, 15 ноябрда 3-8 даража илиқ, 16 ноябрда 1-6 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 14 ва 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 3-8 даража илиқ, 14-16 ноябрда 0-5 даража илиқ, кундузи 13 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади, 14-16 ноябрда 1-6 даража илиққача пасаяди.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 13-14 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади, 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади, 14-16 ноябрда кечаси 6-11 даражагача, кундузи 0-5 даражагача пасаяди.

Top