08:21 / 21.11.2020
5006
Янгиҳаёт тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Акбар Иброҳимов Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Акбар Иброҳимов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Ўзбекистон миллий университетини Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини Юриспруденция мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У солиқ органларидаги профессионал фаолиятини 2006 йилда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси Инкассация ишларини ташкил этиш шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.

А. Иброҳимов янги лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Top