11:22 / 21.11.2020
4970
Енгил автомобил экспорти қарийб 1,7 бараварга ошган – Статқўм

Мамлакатдан 2020 йилнинг 10 ойида чет элга 127,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги 13 310 дона енгил автомобиль экспорт қилинган. Бу ҳақда Давстатқўм хабар берди.

Енгил автомобил экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 млн. АҚШ долларига яъни 66,8 фоизга ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (11 048 дона) экспорт қилинган.

Ўзбекистон енгил автомобил экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 109,8 млн. АҚШ доллари;
  • Украина – 6,4 млн. АҚШ доллари;
  • Озарбойжон – 6,2 млн. АҚШ доллари;
  • Россия – 2,2 млн. АҚШ доллари;
  • Тожикистон – 1,2 млн. АҚШ доллари; 
  • бошқа давлатлар – 1,4 млн. АҚШ доллари.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 10 ойида мамлакатга 392,8 млн. АҚШ доллари қийматидаги 22 228 дона енгил автомобил импорт қилинган.

Top