21:30 / 24.11.2020
1464
Дастурчилар хакатонининг Андижондаги ғолиблари маълум бўлди

18–19 ноябр кунлари Андижон шаҳрида Hackathon4UnlimitedEducation хакатони бўлиб ўтди.

Хакатон – БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси (UNODC ROCA), Ёш тадбиркор, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда IT парк ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда ҳудуд дастурчилари 24 соат ичида бетўхтов иш олиб бориб, тундан тонггача учта асосий йўналиш: зўравонлик билан кураш, ишсизликни бартараф этиш ва коррупцияга қарши кураш бўйича IT ечимларни ҳайъат аъзоларига тақдим этди.

Мусобақа натижасида aCode жамоаси ўзининг болалар зўравонлигига қарши дастури билан ғолиб деб топилди ва HP Omen ноутбуклари билан тақдирланди.

2- ва 3-ўринларни мос равишда iBlogs ҳамда EduZone жамоалари эгаллади. Уларга ташкилотчилар томонидан бепул бизнес консултантлар, акселерация дастурлари ва йиллик офис тақдим этилди.

Водий вилоятлари дастурчилари учун ўтказилаётган хакатон эндиликда Наманган шаҳрида ҳам бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Марғилонда хакатон ғолиблари аниқланган эди.

Top