22:02 / 25.11.2020
56032
«Шу ноябр ойидагидек вазият олдин кузатилмаган» – Алишер Султонов

Энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистонда электр энергияси таъминотида юзага келган вазият туфайли ривожланган давлатлардаги раҳбарлар каби истеъфога чиқиш-чиқмаслик масаласидаги саволга жавоб берди.

«Биз мутасаддилар биринчи иш кунимиздан истеъфога тайёр бўлиб ишлаганмиз. Лекин ҳамма истеъфога чиқиб кетаверса ким ишлайди? Биз ишимизни 24 соат олиб боряпмиз.

Мана шу ноябр ойидагидек вазият олдин кузатилмаган. Мана ўтган суткада истеъмол бўйича биз тарихий максимумга чиқдик – 213 млн киловатт/соат. Бу 17 фоиз ўсиш деганидир», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. 

Шунингдек, вазир «Лукойл»дан қарз масаласига ҳам ойдинлик киритди.

«Ўз вақтида Ўзбекистоннинг «Лукойл»дан қарздорлиги тўғрисида нотўғри маълумот тарқалиб кетган. Бу қарздорлик «Ўзбекнефтгаз» қарздорлиги, яъни икки хўжалик субъекти ўртасидаги муносабат. «Ўзбекнефтгаз» учга бўлингандан кейин «Трансгаз» зиммасига олди, барча тўловлар жадвал бўйича кетяпти. Яъни «Ўзбекистон «Лукойл»дан қарздор» деган гаплар тўғри эмас», деди Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» мавзусидаги матбуот анжуманида.

Top