18:43 / 06.12.2020
3653
Юнусободда 10 ёшли бола пиротехника ўйнаб кўзини куйдириб олди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 10 ёшли бола пиротехника портлашидан жароҳатланди.

Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, 3 декабрь куни кечқурун 10 ёшли Ф.Х. дўстлари билан кўчада пиротехника воситаларини эрмак қилган. Оқибатда боланинг кўзи кимёвий куйиш жароҳатини олган.

«Ҳурмали ота-оналар! Фарзандларингизга пиротехника ўйнашга йўл қўйманг, бу уларнинг ҳаётлари ва саломатликлари учун хавфлидир», дея огоҳлантирилган хабарда.

Top