08:45 / 12.12.2020
57339
Қайси вилоятда энг кўп туғилиш қайд этилгани маълум бўлди
Фото: Getty Images

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида ФҲДЁ органларида 614,7 минг нафар туғилганлик ҳолатлари қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,9 минг нафарга кўп.

Қўмита ахборот хизмати хабарига кўра, туғилганлик ҳолатлари ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп туғилишлар сони Самарқанд вилоятида (74,4 минг нафар), энг ками эса Сирдарё вилоятида (15,6 минг нафар) қайд этилгани маълум бўлган.

Ушбу кўрсаткич аҳоли сонига нисбатан таҳлил қилинганда, Сурхондарё вилоятида энг кўп, яъни ҳар минг нафар аҳолига 28 нафар чақалоқ тўғри келган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида энг кам, яъни ҳар минг нафар аҳолига 20 нафар чақалоқ тўғри келгани кузатилди.

Top