18:56 / 16.12.2020
2299
ЎФA 2022 йилги U23 Осиё чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш масаласида ОФКга сўров юборди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттиради, дея ёзмоқда ташкилот расмий сайти. 

«ЎФA 2022 йилги 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё кубогини Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўров юборди. Ушбу турнирнинг мезбони чемпионатни ўтказиш саналарини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлади. 

Шу ўринда, ЎФА 2027 йилги Осиё кубогини юртимизда қабул қилиш бўйича сўровни қайтариб олган ҳолда Марказий Осиё мамлакатлари футбол уюшмалари билан биргаликда кейинги Осиё кубоги беллашувларини айнан ҳудудий ўтказишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, ЎФA томонидан ФИФA таснифига кирувчи U17 ҳамда U20 Жаҳон чемпионатларини Ўзбекистонда қабул қилиш имкониятларини ўрганиш бўйича амалий иш олиб борилмоқда», - дейилади ЎФА хабарида.

Top