08:52 / 19.12.2020
2509
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қарийб 5 млрд долларга камайди

2020 йилнинг январ-ноябр ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси 32,9 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 млрд АҚШ долларига ёки 12,9 фоизга камайди.

Фото: Shutterstock

Давстатқўм хабарига кўра, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 14,1 млрд АҚШ долларига (10,5 фоизга камайди) ва импорт ҳажми 18,7 млрд АҚШ долларига (14,7 фоизга камайди) етди. Ҳисобот даврида 4,5 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20та йирик ҳамкор давлатлар орасидан бешта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (691,9 млн АҚШ доллари), Қирғизистон (555,1 млн АҚШ доллари), Тожикистон (276,6 млн АҚШ доллари) ва Эрон (33,8 млн АҚШ доллари) шулар жумласидан. Қолган 16та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.

Top