16:30 / 23.12.2020
3729
Шаҳрисабздаги ярмарка савдо растасида 210 млн сўмлик «пақилдоқ» аниқланди

Қашқадарё Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, Шаҳрисабздаги савдо ярмаркаси ташкил этилган растада 210 миллион сўмлик пиротехника воситалари ушланган.

Хабарда маълум қилинишича, ички ишлар ходимлари томонидан 19 декабр куни соат 10:20ларда Шаҳрисабз шаҳар «Пиллакашлик» МФЙ ҳудудидаги савдо мажмуаларидан бири олдида ташкил этилган савдо ярмаркаси растасида катта миқдордаги пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур 27 хил турдаги 1 144 дона ва қиймати 210 000 000 сўмлик пиротехника воситалари Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Юнусобод кўчаси 9-мавзеда яшовчи фуқаро Х.Б. га тегишли бўлган.

Top