Uzbekistan Airways барча маҳаллий авиақатновларга чегирмалар жорий этди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, чегирмалар республика аҳолиси учун 2021 йил 1 январдан 3 январгача бўлган янги йил байрамини нишонлаш даврида амал қилади.
Чегирма қуйидаги фуқароларга амал қилади:
- индивидуал йўловчилар учун — 30 фоиз;
- туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари, лицейлар, олий ўқув юртлари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ ва бошқа идораларнинг махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун — 40 фоиз;
- оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр-хотин, эр-хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари, 18 ёшгача боласи бўлган ота ёки 18 ёшгача боласи бўлган оналар) учун — 50 фоиз;
- пенсионерлар учун — 50 фоиз;
- ногиронлар учун — 50 фоиз;
- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун — 50 фоиз;
- 1941-1945 йиллардаги уруш пайтида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун — 50 фоиз;
- Чернобил АЭСдаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун — 50 фоиз.
Бундан олдин, талаба ва ўқувчиларга поезд чипталари учун 50 фоиз чегирма берилиши хабар қилинганди.