17:20 / 26.12.2020
8470
Тошкентда пичоқбозлик бўлгани ҳақида видеолавҳа тайёрлаган блогерларга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида пичоқбозлик бўлгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари мазкур ҳолат юзасидан суриштирув олиб борди ва иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритди

Иштирокчилардан бирининг сўзларига кўра, видео аслида пиар мақсадида олинган бўлиб, унда тароқ ишлатилган. 

“Видеонинг тўлиқ шакли қўйилмаган. Ўзимизнинг саҳифамизда жойлаштирилган тўлиқ версиясида пиар эканини кўриш мумкин. Бу хато эди, бунчалик тарқалиб кетишини билмаган эдик. Видеода пичоқ эмас, балки тароқ бўлган. Аслида, пичоқ қандай ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқчи бўлганмиз. Видеолавҳани кесиб олиб, ёмон жойларини қўйиб юборишган”, - дейди воқеа иштирокчилари.

Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан воқеа иштирокчиларига нисбатан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун туман маъмурий ишлар бўйича судига тақдим этилди. 

Судда воқеа иштирокчиларига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида жарима белгиланди.  

Top