19:10 / 31.12.2020
3963
«Ўзбекнефтгаз»: Кучлик нефт базасида автоматлаштирилган бошқарув тизими (АСКУНН) жорий этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан «Ўзбекнефтгаз» АЖда бир қатор ишлар бажарилмоқда.

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, «Kучлик нефт базаси» МЧЖда автоматлаштирилган тизимни жорий этиш бошланган эди.

«Кучлик нефт базаси» МЧЖнинг тайёр маҳсулот паркларида нефт маҳсулотларининг ҳисобини олиш автоматлаштирилган бошқарув тизими (АСКУНН)ни жорий этиш тўлиқ якунланди.

«Кучлик нефт базаси»даги сиғимларда тайёр нефт маҳсулотлар вертикал ва горизонтал сиғимларга ўрнатилган замонавий программалаштириш имкони мавжуд бўлган «Альбатрос» АЖ компаниясининг бошқарув контроллерлари, шкафлари, сатҳ, босим, гидростатик босим, ҳарорат ўлчаш асбоблари ўрнатилди.

Шундан сўнг, диспетчерлик хизматига онлайн режимга чиқарилди ва «Kучлик нефт базаси» МЧЖда автоматлаштирилган тизим жорий этилди.

Ҳозирда бу тизим орқали нефт базасидаги барча маълумотлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ Марказий диспетчерлик хизмати тизимига онлайн режимига чиқарилди.

Таъкидлаш керакки, автоматлаштирилган тизим ўрнатилгани натижасида нефт маҳсулотлари ҳисобини юритишда тўлиқ аниқликка эришилди.

Шунингдек, маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва оператив бошқарувда қулайликларга эришиш ҳам таъминланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Top