15:32 / 02.01.2021
3564
АҚШ F-35 қирувчи самолётларини оммавий ишлаб чиқаришни номаълум муддатга ортга сурди

Lockheed Martin корпорацияси 2020 йилда 141 дона ўрнига 123 дона қирувчи самолёт етказиб берилганлигини маълум қилди. Бунга коронавирус пандемияси сабабли вужудга келган тўхталишлар сабаб бўлган.

Фото: Wilson Ring / AP

Пентагон бешинчи авлод F-35 бомбардимончи-қирувчи самолётларини оммавий ишлаб чиқаришни номаълум муддатга ортга сурди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Самолётларнинг 2017 йилда кечиктирилган жанговар синовларга қачон тайёр бўлиши ҳам номаълум. 

 Синовлар ўтган йил декабрида ўтказилиши, 2021 йил март ойига қадар эса самолётларни оммавий ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим эди.

Пентагон раҳбари ўринбосарининг матбуот котиби Эллен Лорднинг сўзларига кўра, кечиктиришга «техник муаммолар ва COVID-19 таъсири сабаб бўлган».  

 28 декабр куни F-35 самолётларини ишлаб чиқарувчи Lockheed Martin корпорацияси 2020 йилда Пентагон ва хориждаги буюртмачиларга 141 дона ўрнига 123 дона қирувчи самолёт етказиб берилганлигини маълум қилди. Бунга коронавирус пандемияси туфайли вужудга келган тўхталишлар сабаб бўлган.

Пентагон ўтган йил бошида Lockheed Martin билан F-35 самолётларига техник хизмат кўрсатиш бўйича 1,9 млрд долларлик шартнома имзолаганди.

Top