22:55 / 02.01.2021
13142
Аргентина ҳукумати «Спутник V» вакцинасини қабул қилганларда кузатилган ножўя таъсирлар ҳақида маълумот берди

Аргентинада Россия вакцинаси билан эмлаш беш кун аввал бошланди. Ўтган давр мобайнида 32013 киши эмланди. Уларнинг 317 нафарида ножўя таъсирлар кузатилди.

Фото: La Nacion

Аргентинада Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланганларнинг 1 фоизида ножўя таъсирлар кузатилди, деб хабар берди La Nacion газетаси мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботига таяниб. 

 Аргентинада Россия вакцинаси билан эмлаш беш кун аввал бошланди. Ўтган давр мобайнида 32013 киши эмланди. Уларнинг 317 нафарида ножўя таъсирлар кузатилди.

 Ножўя таъсирлар кузатилган барча эмланганларнинг 94 фоизида (298 киши) ушбу ҳолат бевосита вакцина билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда. Қолган 6 фоизида эса ножўя таъсирлар улар эмлангунига қадар олган жароҳатлари ёки касалликларига боғлиқ.

 Энг кўп кузатилган ножўя таъсирлар титроқ ва бош оғриши бўлган. Бу аломатлар 140 кишида қайд этилган. 

Ўттиз кишида инъекция ўрнида реакция пайдо бўлган. Тўрт кишида енгил аллергия бошланган, яна тўрт киши ҳушидан кетган.  

 Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, эмланганларнинг аксариятида ножўя таъсирлар енгил ўтган. 

Аргентина ҳукумати 23 декабрда Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишга рухсат берганди. Аргентина Беларусдан сўнг «Спутник V»га рухсат берган иккинчи давлат бўлди.

 

 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top