20:00 / 09.01.2021
5390
Artel компанияси 2020 йилда 80 миллион АҚШ долларидан ортиқ маҳсулот экспорт қилди

Artel компанияси 2020 йилда 80 млн АҚШ долларидан ортиқ маблағга маиший техника экспорт қилди. 2020 йил экспорт кўрсаткичлари 2019 йилга нисбатан юқори.

Covid-19 пандемияси ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига сезиларли зарар етказди. Жаҳон иқтисодиётида пасайиш юз берди, жамғармалар эса 1987 йилдан буён бу қадар кучли инқирозга учрамаган. Бундан ташқари дунё бўйлаб савдо-сотиқ ҳажми 5 фоизга пасайди. Глобал локдаун етказган зарарни бартараф этиш узоқ муддатни талаб қилиши аниқдир.

Вазият қийин бўлишига қарамай ўтган йилда Artel компаниясининг экспорт салоҳияти янада юксалди. Жумладан, 2020 йилда Artel маиший техникасининг экспорт ҳажми 32 фоизга ўсди. Қозоғистон ва Қирғизистонда ярим автомат кир ювиш машиналари бозорида Artel компанияси улуши 50%, Тожикистонда эса 70% етди. Қозоғистон Республикасида ошхона плиталари бозорида Artel компаниясининг улуши 65% га етди. Жами Artel 2020 йилда 80 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағга маҳсулот экспорт қилди. Тўлиқ тафсилотлар билан қуйидаги жадвалларда танишиб чиқишингиз мумкин.

Айтиш жоизки, Artel маиший техникаси сифатли ва шу билан бирга ҳамёнбоп бўлганлиги сабабли чет эл бозорларида йилдан-йилга кўпроқ харидорлар ҳурматини қозонмоқда. Масалан Россия, Озарбойжон ва Афғонистон давлатларида Artel маҳсулотларига бўлган талаб мунтазам ўсиб бормоқда. Шу сабабли 2021 йилда Artel айнан шу давлатларда бозор улушини кенгайтиришни режалаштирган. Бундан ташқари бугунги кунда Artel экспорт географиясини Африка давлатларида кенгайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top