12:00 / 16.01.2021
3517
Artel компанияси EMBRAS 2020 халқаро танловида совринли ўринларни қўлга киритди

15 январь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Central Asia Employer Brand Award - EMBRAS 2020 танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танловда Artel компанияси “Эзгу амаллар” ва “Бизнес-натижа” йўналишларида совринли ўринларни қўлга киритди.

Employer Brand Award – иш берувчи бренди ва HR соҳасида ўтказилувчи муҳим танлов ҳисобланади. Танлов мақсади Ўрта Осиёда энг илғор ва ходимларини ривожлантиришга йўналтирилган корхоналарни тақдирлаш. Ушбу танловда ҳам маҳаллий, ҳам чет эл корхоналари иштирок этишди. Тадбирнинг асосий қатнашчилари компания эгалари, топ-менежерлар ва HR бўлими бошлиқлари.

Artel компанияси “Эзгу амаллар” йўналишида биринчи ўринни, “Бизнес-натижа” соҳасида эса учинчи ўринни эгаллади. “Эзгу амаллар” йўналишида ходимларни фаол жалб қилган ҳолда ижтимоий лойиҳаларни ва хайрия тадбирларини ташкил этган корхоналар тақдирланди. “Бизнес-натижа” йўналишида эса бизнес ривожига ижобий таъсир кўрсатган лойиҳаларни ташкил этган ва инвестиция лойиҳаларини самарали амалга оширган корхоналар мукофотланади.

Artel компанияси халқаро корхоналар каби ходимларни ривожлантириш, ишчиларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, инсон капиталига инвестиция киритиш ва корпоратив маданиятни юксалтириш йўлида иш олиб бормоқда. Artel компанияси HR бўлими ходимларни бошқариш, яъни рекрутмент, янги ходимларнинг ишга кўникишига кўмаклашиш, рағбатлантириш, малака ошириш ва ривожлантириш каби воситалардан унумли фойдаланади. Шу сабабли Artel HR соҳасида ўтказилувчи Ўрта Осиёнинг энг нуфузли танловларидан бирида ғалаба қозонгани табиийдир.

Айтиш лозимки, Artel компаниясида кадрлар тизимини ривожлантириш ишлари қизғин давом этмоқда. Келажакда Artel халқаро даражага кўтарилишни ва халқаро компаниялар орасида муносиб жой эгаллашни режалаштирган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top