18:28 / 20.01.2021
12785
Пекинда коронавирус тарқалиши авж олмоқда: боғча-мактаблар ва савдо марказлари ёпилди

Охирги суткада шаҳарда еттита янги ҳолат аниқланган бўлиб, уларнинг олтитаси Дасин районида қайд этилган. Ҳукумат мазкур район аҳолисига Пекиндан чиқишни тақиқлади.

Фото: AP Photo / Andy Wong

Пекин ҳукумати шаҳарда эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли болалар боғчаларини ёпди ва 23 январдан мактаблар онлайн-таълимга ўтади. Бу ҳақда шаҳар қўмитаси вакили Ли И маълум қилди.

 "23 январдан шаҳардаги ўрта мактаблар ўқувчилари мактабга келмайди. Барча машғулотлар онлайн шаклга ўтказилади. Эртадан болалар боғчалари тарбияланувчиларни қабул қилмайди", - деди у.

 Хабар қилинишича, Хитой пойтахтидаги шифохоналарда 40 нафарга яқин бемор бор. Охирги суткада шаҳарда еттита янги ҳолат аниқланган бўлиб, уларнинг олтитаси Дасин районида қайд этилган. Ҳукумат мазкур район аҳолисига Пекиндан чиқишни тақиқлади.

 Дасин ҳудудидаги барча савдо марказлари ёпилди. Бундан ташқари, Пекинга хориждан ёки Хитойнинг бошқа ҳудудларидан 10 декабрдан кейин келган барча шахслар коронавирусга текширилмоқда.

 Аввалроқ ҳукумат Хэбэй провинциясидаги Шицзячжуан ва Синтай шаҳарларида яшовчи аҳолини бир ҳафта давомида уйларидан чиқмасликка чақирганди. Бу шаҳарларда бир ҳафта ичида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 350га яқин ҳолат аниқланган бўлиб, бундан 200га яқини симптомсиз бўлган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top