Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 2021 йил 22 январ куни Тошкент вақти билан соат 09:02да Қирғизистонда ер силкиниши қайд этилди.
Ер силкиниши координаталари: 39,48 градус шимолий кенглик; 72,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 10 км.
Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 353 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:
- Андижон: 147 км, 2 балл;
- Фарғона: 126 км, 2 балл.