08:05 / 25.01.2021
18921
Сурхондарёда «Дамас» ҳаракатланаётган поездга келиб урилди

2021 йил 16 январь куни Сурхондарё вилоятида жойлашган Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабарига кўра, “Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлиб, “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган йўловчи поездининг ён томонига урилган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина ҳайдовчиси, 1995 йилда туғилган С.Х. олган жароҳатлари туфайли касалхонага олиб кетилган. Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмган. 

Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, сўнг ҳаракатини давом эттирган. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.  

Top