10:43 / 03.02.2021
4632
Корея Ўзбекистонни эпидемиологик хавфли ҳудудлар рўйхатидан чиқарди. Миграция агентлиги Кореяга ишга кетмоқчи бўлганларга мурожаат қилди

Ўзбекистон Республикасида эпидемиологик вазият барқарорлашгани инобатга олиниб, Корея Республикаси томонидан Ўзбекистон қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, шу муносабат билан, шартномаси мавжуд ҳамда виза тасдиқномаларининг амал қилиш муддати тугамаган фуқароларни пандемия даврида Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатиш тартибини келишиб олиш бўйича агентлик томонидан мазкур давлатнинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ҳозирча фуқароларни ташкилий тарзда жўнатишнинг аниқ санаси номаълум бўлса-да, агентлик шартномаси келган ва виза тасдиқномалари мавжуд фуқароларнинг агентликка тақдим қилиши лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаб қўйишларини тавсия қилмоқда.

Агентлик Жанубий Кореяга фуқароларни ташкилий тарзда жўнатиш бўйича янгилик бўлган тақдирда, расмий ахборот каналлари орқали эълон қилиниши маълум қилинди.

«Хорижга чиқиш паспортига эга бўлмаган фуқаролардан эса зудлик билан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сўралади», дейилади агентлик мурожаатида.

Қўшимча маълумот учун: 71 202 33 55 (ички рақам 41, 42)

Top