08:47 / 12.02.2021
3615
Тошкентда ердан фойдаланишнинг энг паст нархлари тасдиқланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг 5 февралдаги “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: LiveJournal

Norma’нинг ёзишича, Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи иқтисодий зоналар (1-илова) ва туманлар (2-илова) кесимида белгиланди.

Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва туман ҳокимликлари:

  • аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхатини шакллантиради;
  • ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган энг паст нархи асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.

Top