19:56 / 20.02.2021
1663
Дунё бўйича коронавирусга қарши эмланганлар сони 200 миллиондан ошди

Барча эмланганларнинг 65 фоизи АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Ҳиндистонга тўғри келади.

Фото: EPA-EFE/ADI WEDA

Дунё бўйича коронавирусга қарши эмланганлар сони 200 миллиондан ошди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Маълум қилинишича, айни пайтга келиб 200 млн 269 минг 332 нафар киши эмланган бўлиб, бу сайёра аҳолисининг 2,6 фоизини ташкил этади. Барча эмланганларнинг 65 фоизи АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Ҳиндистонга тўғри келади.

АҚШда мамлакат аҳолисининг 18,5 фоизга яқини - 60 млн киши эмланган. Хитойда 40,5 млн киши эмланган (3 фоиз). Буюк Британияда Норманд ороллари ва Мэн оролини қўшиб ҳисоблаганда 17,5 млн киши эмланган (26,4 фоиз). Ҳиндистонда 10,7 млн киши эмланган (аҳолининг 1 фоиздан камроғи).

Аҳоли орасида эмланганлар улуши бўйича эса Исроил биринчи ўринда (80,3 фоиз), кейинги ўринларда БАА (49,8 фоиз) ва Сейшел ороллари (56,8 фоиз) жойлашган.

Эмлаш суръати секинлашгани айтилмоқда. Ўтган ҳафтада кунига ўртача 6 млн эмлаш амалга оширилган бўлса, мазкур ҳафтада кунига 5 млн атрофида одам эмланган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top