12:00 / 23.02.2021
5027
Huawei Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мутахассислари учун тренинг ўтказди

Ўзбекистондаги Huawei компанияси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мутахассислари ва ўқитувчилари учун ирригация ва қишлоқ хўжалигида IT технологияларини қўллаш мавзусида тренинг ўтказди.

Huawei компанияси ўзининг корпоратив ижтимоий масъулияти доирасида ҳамда Ўзбекистонда таълим соҳасига инновацион рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) билан биргаликда 2021 йилнинг январ ойида “data center” (маълумотлар маркази)ни ишга тушириш лойиҳасини амалга оширди. Компания томонидан келгусида «ақлли» рақамли университетни яратишда фойдаланиш, шунингдек, ирригация ва қишлоқ хўжалиги соҳасида IT технологияларини қўллаш бўйича ўқув жараёнлари ва синов лойиҳалари давомида маълумотларини сақлаш ва қайта ишлашда фойдаланиш учун модулли форматдаги Маълумотларни қайта ишлаш маркази (МҚИМ) шаклидаги ечим тақдим этилди.

Huawei компаниясининг булутли ечимлар бўйича минтақавий мутахассиси томонидан “Huawei компаниясининг IT-ускуналари ва унинг “ақлли қишлоқ хўжалиги”да қўлланилиши” мавзусида тақдимотли маъруза ўтказилди ва унда ТИҚХММИ мутахассислари ва ўқитувчилари иштирок этишиб, мазкур ечимларнинг самарадорлиги борасида батафсил маълумот олишга ва Huawei компаниясининг булутли ҳисоблаш соҳасидаги фаолияти, сервер маҳсулотлари ва иқтисодиётнинг аграр секторидаги технологияларнинг ўрни билан танишишга муваффақ бўлишди.

Тренинг давомида табиий ресурслардан фойдаланишни назорат қилиш ва оқилона ташкил этиш учун имкониятлар очадиган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ақлли ечимларнинг потенциал афзалликлари масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, қуйидаги афзалликларига алоҳида тўхталиб ўтилди:

  • Тасвирлар ва датчиклар ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинлари, тупроқ ва ҳавонинг ҳолати бўйича реал вақт режимида мониторинг олиб бориш мумкин, бу фермерлар учун муайян майдонлардаги ўзгаришларни кузатиш ва уларга мос чоралар кўриш имкониятларини яратади;
  • Ақлли суғориш тизимлари сув исрофгарчилигини минимал даражагача камайтиришга ва унинг керакли вақтда керакли майдонларга етиб боришини таъминлашга имкон беради;
  • Тупроқни мониторинг қилиш тизимлари ер жинсларининг умумий сифати ва кимёвий таркибини кузатиш имкониятига эга, бу эса фермерларга маълум экинларнинг ҳосилдорлигини оширишга ва маҳаллий даражадаги муаммоларни, масалан, тупроқнинг таркибидаги заҳарли моддаларнинг, шўрнинг ва кислотанинг ортиши муаммоларини пайдо бўлиши заҳоти аниқлаб, уларни бартараф этишга имкон беради;
  • Ҳосилдорлик мониторинги ҳосилни йиғиш пайтида ҳосил ҳақидаги, жумладан унинг миқдори, сифати ва таркибидаги намлик даражаси ҳақидаги маълумотларни географик координаталарга боғлаган ҳолда реал вақт режимида олиш имконини беради;
  • Ақлли бошқарув тизимлари реал вақт режимида маълумотларни таҳлил қилиш орқали ўсимликлар ва микрорайонларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда юқори самарали қишлоқ хўжалигини мониторинг қилиш ва бошқариш имконини беради.

Датчиклар томонидан тўпланадиган ва бошқарув тизимлари томонидан қайта ишланадиган ахборотлар ва маълумотлар сонини ҳисобга олган ҳолда, АКТ инфратузилмасини тайёрлаш зарурати қишлоқ хўжалигининг рақамлаштиришга ўтказилишининг асосий сабабларидан биридир. АКТ технологияларидан хабардорлик даражасини ва билим даражасини ошириш ушбу соҳада кадрларни ўз вақтида тайёрлашга ёрдам беради. Шу муносабат билан Huawei компанияси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари учун АКТ бўйича тренинглар ташкил этишни давом эттиради.

Huawei Uzbekistan компанияси 20 йилдан ортиқ вақтдан буён инновацион технологияларни жорий этиш орқали ёш авлодни доимий қўллаб-қувватлаш ва истеъдодларни ривожлантириш тамойилларига асосланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда. 2020 йилда компания томонидан бир қатор ижтимоий лойиҳалар ва таълим лойиҳалари, жумладан, Тошкент шаҳридаги иккита мактабни рақамлаштириш ускуналари билан таъминлаш ишлари, IT-муассасалари талабалари учун “Seeds for the Future” ўқув лойиҳаси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистоннинг АКТ шарҳловчиси” танлови, шунингдек, “Эзгу Амал” жамоатчилик фонди” билан ҳамкорлик ишлари амалга оширилди ва UNDP Uzbekistan билан биргаликда Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш бўйича ташаббусда иштирок этди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top