10:00 / 01.03.2021
1015
2020 йилда «Ўзбекинвест» компанияси Ўзбекистон ҳудудларидаги инвестицион лойиҳаларни суғурта қилиш ҳажмини 3 баравар оширди

Пандемия билан боғлиқ салбий тенденциялар, карантин чора-тадбирлари ва дунёнинг деярли барча мамлакатларида иқтисодий ўсишнинг секинлашишига қарамасдан, Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт ва инвестиция фаолиятининг ўсиши таъминланди.

Шу қаторда, 2020 йилда «Ўзбекинвест» компанияси республика ҳудудларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини суғурта ҳимояси билан таъминлашда жадал ўсишни таъминлади. Йил якунларига кўра 25,6 млрд сўм миқдорида суғурта мукофотлари йиғилди ва бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 баробарга ўсди.

Республика бўйича имзоланган инвестиция лойиҳаларини суғурталаш бўйича шартномалар сони 3,7 баравар ўсиб, 9250 тани ташкил қилди.

«Ўзбекинвест» компанияси томонидан 2020 йил давомида 17 та инвестиция лойиҳаларини суғурталаш шартномалари бўйича 12,2 млрд сўм суғурта товонлари тўлаб берилди.

«Ўзбекинвест» йирик ва ўрта бизнес тузилмалари ва ташкилотлар учун қурилиш-монтаж қалтисликларидан, мол-мулк, жавобгарлик, юк, шунингдек, экспорт шартномаларининг суғуртаси бўйича замонавий ва актуал суғурта маҳсулотларини таклиф қилади.

2021 йилда «Ўзбекинвест» компанияси эркин иқтисодий, кичик саноат ва ихтисослаштирилган зоналаридаги инвестиция лойиҳаларини суғурта қилиш доирасида кучли ва ишончли ҳамкор сифатида ўз фаолиятини давом эттиришни мақсад қилиб қўйган.

«Ўзбекинвест» ЭИСК АЖ Матбуот хизмати

Top