16:00 / 05.03.2021
3355
Minerva City'да «Аёллар куни» фестивали!

MJ Developers барча хотин-қизларни кириб келаётган 8 март билан муборакбод этади ва Minerva City'га «Аёллар куни» фестивалига таклиф қилади.

Ушбу байрамни MJ Developers компанияси аёллар шарафига ташкил қилмоқда, байрам қурилажак Minerva City турар жой мажмуаси ҳудудида 8 март куни соат 12:00дан 17:00 гача бўлиб ўтади.

MJ Developers Ўзбекистон ва Ҳиндистондаги яна кўплаб ҳайрия акцияларининг ташкилотчиси саналади, шунингдек у кам таъминланган оилаларга ёрдам бериб келмоқда ва ҳаёт учун яхши шароитлар яратмоқда.

«Аёллар куни» фестивали азиз меҳмонларимизни бошловчи Санжар Шодиевнинг кўнгилочар дастури, Юлдуз Усмонова, Ситора Фармонова ҳамда «Ҳавас» гуруҳи каби ўзбек эстрадасининг машҳур юлдузлари томонидан ажойиб чиқишлари билан мамнун қилади.

Бундан ташқари меҳмонлар машҳур шеф-ошпаз Баҳриддин Чустийнинг муаллифлик таомларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Фестивалнинг энг ёқимли жиҳатларидан бири Beauty Me гўзаллик салонининг машҳур стилистлари томонидан истаган қизларга сеҳрли ўзгариш тақдим этадиган express-beauty'дир.

Ушбу баҳорий байрамни биз билан бирга ўтказинг!

Мафтункор аёлларимиз шарафига кириш бепул, зиёфат фақат хонимлар учун.

1145 орқали олдиндан рўйхатдан ўтиб меҳмон бўлишингиз мумкин.

Маълумот учун: MJ Developers сотув бошланганини эълон қилган, икки хонали хонадон 434 млн сўмдан бошланади.

Рўйхатдан ўтиш учун Telegram-бот: @mjdevents_bot

Сайт: minervacity.uz

Facebook: fb.com/minervacityuz

Instagram: @minervacityuz

Telegram: @themjdevelopers

Реклама ҳуқуқи асосида

Top