20:00 / 07.03.2021
5628
“Аёлларимиз заковатли бўлса, тараққиёт чўққисига эришамиз” – Artel байрам муносабати билан шахмат турнири ташкил этди

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Artel компанияси гўзал опа-сингилларимизга ўзига хос тухфа тақдим этди. Байрам муносабати билан Artel ва Sky Chess шахмат мактаби ҳамкорлигида “Нилуфар” шахмат турнири ўтказилди. Унга Ўзбекистонда аёллар ўртасида биринчи халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова ва унинг синглиси гроссмейстер Ҳулкар Мўминовалар ҳакамлик қилишди.

Пойтахтнинг “Autograph” санъат галереясида тантанали тадбир ўтказилди. Унинг доирасида ўтказилган шахмат турнирида Тошкентдаги 21, 22, 23-сонли Меҳрибонлик уйларининг 15 нафар тарбияланувчи қизлари қатнашишди. Шунингдек, Artel компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида берилган эълон орқали рўйхатдан ўтган 35 нафар хотин-қизлар ҳам турнирда иштирок этишди. Ушбу турнирда қатнашиш мутлақо бепул асосда ташкил этилди. Иштирок этиш бадаллари Artel компанияси томонидан қоплаб берилди.

“Нилуфар” шахмат турнири давлатимиз рахбариятининг шахматни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва уни оммавий спорт турига айлантириш, профессионал шахматчилар ва халқаро гроссмейстерларни тайерлаш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда, иқтидорли, интеллектуал аёлларимиз, опа-сингилларимиз хамда қизларимизни қўллаб-қувватлаш максадида ўтказилди.

Тантанали очилиш маросимида Artel компанияси раҳбарияти, турнир қатнашчилари, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Турнир ҳомийси, Artel корхоналар гуруҳи бошқарув раиси Қобил Тошмуҳаммедов тантанали маросимни очиб бериш учун нутқ сўзлади.

“Муҳтарам опа-сингиллар, ҳақиқий иқтидор эгалари! Барчангизни яна бир бора гўзаллик ва латофат байрами “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” билан чин юракдан самимий муборакбод этаман. Байрам муносабати билан Artel компанияси ва Sky Chess ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилаётган “Нилуфар” хотин-қизлар шахмат турнирига хуш келибсиз, деймиз. Бугун ҳақиқий ақл гимнастикасига гувоҳ бўламиз, деган умиддамиз. Ушбу турнир иқтидорли аёлларимиз ва опа-сингилларимизнинг шахмат спорт тури билан шуғулланишини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Бу ҳамкорлик доимий давом этади, деган умиддамиз. Фурсатдан фойдаланиб, замонамиз қаҳрамонлари, гроссмейстер опа-сингиллар Нафиса ва Ҳулкар Мўминоваларни Ўзбекистон шахмат спортининиг ривожланишига қўшган ҳиссаларини алоҳида шараф билан эътироф этмоқчиман. Сизларнинг ортингиздан яна янги иқтидорлар кашф қилиниб, ривожланишига тилакдошман. Аёлларимиз заковатли бўлса, тараққиёт чўққисига эришамиз. Бунга биз, Artel жамоасининг ҳам оз бўлса-да, ҳиссаси қўшилаётганидан мамнунмиз”.

Турнир ҳаками, гроссмейстер Нафиса Мўминова ҳам сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий қутлади.

“Қадрли опа-сингилларимиз! Сизларни 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан қутлайман. Баҳор гулларидек очилиб, чиройли бўлиб юринг. Бу йил “Нилуфар” шахмат турнири 4-марта ўтказиляпти. Artel компанияси бу йилги турнирни биз билан ҳамкорликда ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Улар хотин-қизларнинг шахмат спорт тури билан шуғулланишини янада қўллаб-қувватлашларини билдиришди. Ушбу ташаббус учун миннатдорчилик билдирамиз. Ўйлайманки, ҳамкорлигимиз яна давом этади. Хотин-қизларимизнинг ақлли ва зукко бўлишларини биз ҳам жуда хоҳлаймиз”, деди Нафиса Мўминова.

Турнир 3 босқичда ташкил этилди. Унда жами 50 нафар хотин-қизлар қатнашди. А гуруҳдан: 

1. Ибрагимова Ирода;

2. Баходиржонова Хадичабону;

3. Турдимурадова Дилназ.

Б гуруҳдан:

1. Шафиназода Умурзоқова;

2. Шахзода Бахтиёрова;

3. Дилдора Алимова ғолиб бўлишди ҳамда Artel компаниясининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top