14:55 / 07.03.2021
5948
Хитой ташқи ишлар вазири Россия билан биргаликда «сиёсий вирус»га қарши курашишини маълум қилди

Ван И АҚШнинг бошқа мамлакатлар ишларига аралашиши дунёда кўплаб муаммолар келтириб чиқараётганини айтди.

Фото: mid.ru

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И дунёда коронавирус пандемияси фонида «сиёсий вирус» ҳам тарқалаётгани ҳамда Хитой ва Россия унга қарши биргаликда курашишини айтди.

«Хитой ва Россия пандемия фонидан сиёсий вирус тарқалишига қарши кучларини бирлаштирди ва унга қарши елкама-елка туриб курашади. Биз ҳақиқатни сохталаштиришга қаратилган ҳар қандай уринишга қарши биргаликда курашамиз, ўз суверенитетимиз ва сиёсий барқарорликни ҳимоя қиламиз»,— деди Ван И.

 Вазирнинг қўшимча қилишича, Пекин ва Москва рангли инқилобларга қарши.

Ван И АҚШнинг бошқа мамлакатлар ишларига аралашиши дунёда кўплаб муаммолар келтириб чиқараётганини айтди.

«АҚШ узоқ вақтдан буён демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баҳонасида бошқа мамлакатларнинг ички ишларига сурбетлик билан аралашиб келмоқда. Бу эса дунёда кўплаб муаммоларни пайдо қиляпти, айрим ҳолатларда эса турбулентлик ва низоларга олиб келмоқда»,— деди у.

Аввалроқ Вашингтон Хитойни халқаро тизимдаги ягона рақиб деб ҳисоблашини, Россиянинг эса «бузғунчилик» қилаётганини билдирганди.

Top