08:08 / 11.03.2021
3054
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Бугун кундуз куни республикада ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқни ташкил этади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, пойтахтда ҳаво булутли, баъзида очиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 12-14 даража илиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқдан кўтарилмайди.

Top