16:00 / 11.03.2021
4789
Global Logistics Chain ва EKOL Logistics компаниялари логистика маркази қуриш бўйича англашув меморандуми имзолашди

Global Logistics Chain (Ўзбекистон) компанияси EKOL Logistics (Туркия) билан Тошкент шаҳрида замонавий логистика марказини қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келишув имзолади.

Ҳозирги кунда логистика соҳаси иқтисодий оқимларини ташкил этиш ва ташқи савдо айланмасининг умумий экспорт ҳажмини оширишда муҳим аҳамиятига эга.

Логистика соҳаси мамлакат иқтисодиёти ривожига таъсирини англаган ҳолда, Global Logistics Chain компанияси Марказий Осиёдаги энг йирик юқори технологик логистика маркази қуриш бўйича Туркиянинг EKOL Logistics билан келишувга эришди. Умумий қиймати 1,9 трлн сўмга тенг бўлган лойиҳани амалга ошириш эвазига 3000 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Компанияларнинг режаларига кўра, логистика мажмуасида божхона омборлари, контейнер терминаллари, дистрибуция маркази, юкларни ички ва халқаро йўналишлари бўйича ташиш, карго ва курьерлик хизматлари кўрсатилади.

EKOL Logistics 1990 йил Туркияда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Европанинг 13 та мамлакатларида ўз фаолиятини юритмоқда. 2020 йил ҳолатига кўра, компания тасарруфида юк ташишга мўлжалланган 7500 дан ортиқ транспорт воситалари мавжуд.

EKOL Logistics компанияси юкларни автомобил, ҳаво, денгиз ва темир йўл транспорти билан ташиш, уларни жойлаштириш, божхона расмийлаштируви амалга ошириш, омборларни бошқариш ва бошқа хизматларни кўрсатади. Компания хизматларидан BMW, Renault, Shell, Unilever, P&G, Philips, British Petroleum, Mobil, Samsung, Nike ва бошқа нуфузли брендлар фойдаланади. 

Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланишга ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top