20:54 / 15.03.2021
5357
«Монопол ташкилотларга нисбатан ваколатимиз йўқ». Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги тўсқинликлар маълум қилинди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Ўзбекистондаги монопол ташкилотлар томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини поймол қилинаётганини аниқлаш борасида, истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлашни назорат қилиш борасида ваколатларга эга эмас. Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилди.

«Қонун маънан эскирган (“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун назарда тутилмоқда – таҳр). 1996 йилда қабул қилинган. Бироқ, бизнинг ННТ сифатида қонунчилик ташаббускорлиги ваколатимиз йўқ. “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун ҳам қабул қилинган. Бошқа давлатларда деярли бу қонун муқобили йўқ. Бу қонунда, фақат давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш белгиланган.

 Лекин, энг оғриқли муаммоларимиз бор. Монопол компанияларимиздан “Uzbekistan airways”, “Ўзбекистон темир йўллари” компаниялари бу қонунда объект сифатида кўрсатилмаган. Темир йўллар ёки ҳаво йўллари соҳаларида, ички авиақатновлар борасида муаммолар йўқми? Минглаб муаммоларни санаса бўлади», - деди Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов

 У, шунингдек, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамага қўйилганини билдирар экан, жамоатчиликдан фаол бўлиб, ўз фикрларини билдиришларини сўради.

Top