14:37 / 16.03.2021
4427
Германия вакциналар институти раҳбари AstraZeneca атрофидаги воқеаларга муносабат билдирди

Германияда AstraZeneca вакцинаси билан эмланишдан кейин тромбоз (қон қуюқлашиши) кузатилган 7 кишидан 3 нафари вафот этди. Германия вакциналар Институти раҳбари ушбу препарат атрофида юзага келган янги вазият ҳақида гапирди.

Пауль Эрлих номидаги Германия вакциналар Институти (Paul-Ehrlich-Institut) AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатиб туриш ҳақидаги аввалги қарорини ҳимоя қилиб чиқди. Институт президенти Клаус Цихутекнинг айтишича, Германияда ушбу вакцина қилиниб, аниқланган 7та церебрал веналар тромбози ҳолатининг 3таси ўлим билан якун топган.

«Янги тадқиқотлар ва янги хабарлар туфайли биз бошқача вазиятда турибмиз», дейди у ARD телеканалининг 15 мартда бўлган эфирида.

Бундай ҳолатлар учрамаётган Буюк Британия ҳақида гапираркан Цихутек уларга диққат қаратилмаганини айтиб ўтди. «Фикримча, фуқаролар уларга таклиф қилаётганимиз вакцинанинг хавфсиз ва самарадор эканига ишонч ҳосил қилишни исташмоқда», дея таъкидлаган у.

Германияда вакциналарни рўйхатдан ўтказувчи ва мониторинг қилувчи Пауль Эрлих институти раҳбари Германиядаги маълумотлар Европанинг бошқа давлатлариники билан таққосланишини кераклигини маълум қилган.

Цихутекнинг сўзларига кўра, AstraZeneca вакцинаси билан эмланганларнинг қўрқишига асос йўқ – вакцинациядан 16 кун ўтиб бўлди. Агар бу муддат ўтмаган бўлса, эмлангандан кўп ўтмай мунтазам бош оғриғи ёки теридан қон оқиши кузатилаётган бўлса шифокорга мурожаат қилиш кераклиги айтилган.

Айни вақтга келиб Германиядан ташқари бир неча давлатлар эмланганларда пайдо бўлган муаммолар туфайли AstraZeneca препарати билан эмлашни тўхтатиб туришибди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top