00:40 / 18.03.2021
8751
АҚШ Россия билан қурол савдосига тақиқлов киритди
Фото: Xinhua

АҚШ қурол савдоси олиб бориш тўлиқ тақиқланган давлатлар рўйхатига Россияни киритди. Бу қарор 18 мартдан кучга киради.

“АҚШ сиёсати Россияга мўлжалланган мудофаа буюмлари ва хизматларини экспорт қилишга рухсатлар ёки лицензиялар беришни рад этишдан иборат”, дейилган АҚШ давлат департаменти қабул қилган тегишли ҳужжатда.
 
Таъкидланишича, коинот соҳасида давлатларнинг ҳамкорлиги доирасидаги ва 1 сентябргача фазовий тижорат парвозлари соҳасидаги амалиётлар бу эмбаргодан мустаснодир.

Бундан ташқари, рўйхатга Афғонистон, Марказий Африка Республикаси, Кипр, Конго Демократик Республикаси, Эритрея, Ироқ, Ливан, Ливия, Сомали, Жанубий Судан ва Зимбабве киритилган.

Ўз навбатида, АҚШ савдо вазирлиги Россияга нисбатан экспорт чекловлари киритилганини маълум қилган.

Top