07:43 / 01.04.2021
4227
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида эрталаб беқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ, шимолда 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-7 даража илиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ - 3 даража илиқни ташкил этади.

Top