17:47 / 01.04.2021
11221
Коронавируснинг янги тўлқинлари пайдо бўлиши сабаби аниқланди 

Sars-Cov-2 вируси доимий мутацияга учрайдиган 15та генга эга бўлиб, улар борган сари юқумли бўлиб боради. 

Фото: Motortion Films/Shutterstock

Дейвисдаги Калифорния университетининг ветеринар тиббиёт мактаби олимлари коронавирус инфекциясининг янги тўлқинлари пайдо бўлиши сабабини аниқлади. Бу ҳақда Scietific Reports журналида чоп этилган тадқиқот натижаларида маълум қилинди. 

Sars-Cov-2 вируси доимий мутацияга учрайдиган 15та генга эга бўлиб, улар борган сари юқумли бўлиб боради. 

«Шу сабабли коронавирус янги турда пайдо бўлмагунича тўхтамайдиган янги тўлқинлар юз беради», – дея қайд этади тадқиқот раҳбари Барт Веймер.

Генетиклар ўтган йилнинг 1 мартидан бошлаб Осиё мамлакатларида коронавируснинг 150та штамми маълумотларини тўплаб, таҳлил қилди ва барча олинган маълумотларни бирлаштирди.

Таҳлилнинг кўрсатишича, бир нечта мамлакат карантин чекловларини жорий этиш орқали коронавирус тарқалиши авж олишини тўхтатишга эришган.  

Top