15:00 / 06.04.2021
2615
“ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмаси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси фаол иштирок этмоқда

Тошкентда жорий йилнинг 5-7 апрел кунлари “ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Фото: Ўзбекнефтгаз

Ушбу стратегик тадбир Ўзбекистон, Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Франция, Германия, Чехия ва Япония 300 дан ортиқ саноат компаниялари ва бизнес делегацияларининг учрашиши учун ягона платформа ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” компаниясининг кўргазма стендида 80 дан ортиқ турдаги нефть ва газ маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Хусусан, кўргазмада “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК ва Шўртан газ кимё мажмуаси каби йирик корхоналарнинг полимер маҳсулотлари, шунингдек, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг ёқилғи маҳсулотлари ва бошқалар намойиш этилмоқда.

Кўргазманинг биринчи куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари томонидан Россиянинг 20 дан ортиқ “Сибур холдинг”, “Газпромнефть”, “Совкомбанк”, “Московский кредитный банк”, “Русэкспорт”, “ГМС Группа”, “УЗТИ”, “Search in form”, “Наука энерготех”, “Rimera”, “Реформа”, “Борская войвочная фабрика”, “Елабужский автомобильный завод”, “SOLAR”, “Ховел”, “Supercam”, “Дробьмаш” каби компания ва молия институтлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Россия Федерациясининг Челябинск вилояти ҳукумати делегацияси билан олиб борилган учрашув ҳам келишувларга бой бўлди.

Челябинск вилояти губернаторининг ўринбосари Е.В.Ковальчук бошчилигидаги делегация таркибидан мазкур ҳудуднинг йирик саноат корхоналари, хусусан “Русэкспорт” МЧЖ, “Челябинский трубопрокатный завод” МЧЖ, “Уральский автомобильный завод” АЖ, “Копейский машиностроительный завод” ОАЖ, “Уральспецмаш” АЖ, “Челябинский строительно-дорожные машины” ЁАЖ каби корхоналарнинг раҳбарлари ўрин олган.

Музокаралар давомида икки компания ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш, хусусан бурғилаш, қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларида кенг қўлланиладиган маҳсулотлар, махсус техникалар, асбоб ускуна ва метариалларни етказиб бериш, биргаликда ишлаб чиқариш ва таъмирлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Челябинск вилояти ҳудудида аграр-иқтисодиёт, қора металлургия, машинасозлик, атом саноати, кимё, енгил саноат, озиқ-овқат саноати йўналишидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган.

Шунингдек, кўргазма доирасида Россиянинг Свердловск вилояти ҳукумати делегацияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ўртасида музокаралар ҳам ўтказилди. Саноат ва фан вазири С.В.Пересторонин раҳбарлигидаги делегация таркибидан ушбу ҳудуднинг бир қатор саноат корхоналари раҳбарлари ўрин олган.

Учрашувда Свердловск вилояти корхоналари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди. Хусусан, бурғилаш жараёнларида кенг қўлланиладиган эҳтиёт қисмлар, техник жараёнларни автоматик бошқариш қурилмалари тизими (АСУТП), нефтни қайта ишлаш корхоналари ва нефть базалар учун саноат объектларини демонтаж қилиш каби йўналишларда ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Свердловск вилояти саноат корхоналари учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарининг маҳсулотлар, бутловчи қисм ва материалларга бўлган эҳтиёжларини онлайн ўрганиш мақсадида ташкил этилган ung.cooperation.uz Виртуал кўргазмасининг имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, кўргазма доирасида Россия Федерациясининг Нижегородск вилояти ҳукумати делегацияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ўртасида ўтказилган музокаралар ҳам манфаатли келишувларга сабаб бўлди.

Нижегородск вилояти губернаторининг ўринбосари А.Г. Саносян бошчилигидаги делегация таркибидан вилоят экспорт маркази директори С.В.Званков, Кластер сиёсати ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори Д.Г. Румянцев, шунингдек, “ДРОБМАШ” ЁАЖ, “НПО Транспорт” МЧЖ, “Пром Авто гуруҳи” МЧЖ, “Борская войлочная фабрика” АЖ, “Пеппер НН” МЧЖ, “Инвест Авто” МЧЖ, “ПЦ Аксиома” МЧЖ каби корхоналарнинг раҳбарлари ўрин олган.

Учрашувда Бошқарув Раисининг ўринбосарлари А.Мустафоев, У.Ашуров, шунингдек, бурғилаш, конларни ишлаб чиқариш, харидлар, маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш, бизнесни истиқболли ривожлантириш департаментлари раҳбарлари томонидан тармоқ ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Учрашувда транспорт ва логистика, корхоналарда технологик жараёнларни автоматик бошқариш (АСУТП), харидларни ташкил этиш, ишлаб чиқариш объектларининг қурилиши, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш каби йўналишлардаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Нижегородск вилояти саноат корхоналари вакилларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарининг маҳсулотлар, бутловчи қисм ва материалларининг виртуал кўргазмаси катта қизиқиш уйғотди.

Музокаралар сўнгида икки давлат корхоналари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича бир қатор амалий келишувларга эришилди.

“ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида икки томонлама учрашувлар давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Top