08:36 / 06.04.2021
537
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси нашрдан чиқди

Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан «Qaraqalpaqstan» нашриёти томонидан Конституцияси нашрдан чиқди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги нашрда бир қанча ўзгаришлар ва қўшимчалар акс эттирилган. 2021 йил 12 февраль куни ўтказилган Жўқорғи Кенгеснинг 15-сессиясида «Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, у асосида Конституцияга бир қатор ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилган эди.

Масалан, Конституциясининг 2-моддасидаги, 15-модданинг иккинчи бўлимидаги ҳамда 36-моддаси матнидаги «одамлар» деган сўз «шахслар» деган сўз билан алмаштирилди. 70-модданинг 11-банди, шунингдек, 103 ва 104-моддалар олиб ташланди.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси 1993 йил 9 апрель куни қабул қилинган. Бугунга қадар унга бир неча марта ўзгаришлар ва қўшимчалар киргизилиб, такомиллаштирилиб келинмоқда.

Top