12:18 / 06.04.2021
1783
Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаро иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин

“Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, 2021 йил 10 апрелдан:

  • Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази МЧЖ Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

Қарорга мувофиқ:

  • жамоат ишларида иштирок этаётган ва бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилаётган фуқароларнинг биометрик авторизация ҳамда GPS-треккинг тизимлари жорий этилади;
  • меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш мақсадида аутсорсинг шартларида психологик мутахассислар жалб этилади.

Ҳудудда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқаролар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин.

2021 йил 1 майга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва abkm.mehnat.uz тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказ ташкил этилади. 

Қарор билан шунингдек, “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Top