22:02 / 09.04.2021
18617
Путин Меркелга Россия қўшинлари Украина «портлаши хавфи» сабабли чегара яқинига жойлаштирилганини айтди

Кремлнинг фикрича, Украина «портлаш хавфи бор минтақа»га айланмоқда, шу боис Москва «ўз хавфсизлигини таъминлаш» чораларини кўрмоқда.

Фото: REUTERS/Charles Platiau

Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркел билан суҳбатда Россия қуролли кучларини ўз ҳудудида хоҳлаган жойига кўчириши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Кремлнинг фикрича, Украина «портлаш хавфи бор минтақа»га айланмоқда, шу боис Москва «ўз хавфсизлигини таъминлаш» чораларини кўрмоқда.

«Президент барчаси бўйича тушунтириш берди. Албатта, биз қуролли кучларимиз ва ҳар қандай бўлинмаларни Россия ҳудуди бўйлаб исталган жойга кўчиришимиз мумкин – бу биринчидан. Иккинчидан — афсуски, Украина яна жуда беқарор минтақага айланмоқда»,— деди Песков.

Унинг сўзларига кўра, «портлаш хавфи бор минтақа» билан чегарадош ҳар қандай мамлакат хавфсизлик чораларини кўради.

Кремль Украинада «тўлақонли  жанговар ҳаракатлар қайталаниши» эҳтимоли бор, деб ҳисобламоқда.

«Жанговар ҳаракатлар бошланса ва у ерда Сребреницадаги каби ҳалокат юз берадиган бўлса... дунёнинг ҳеч бир мамлакати четда қолмайди»,— деб қўшиб қўйди Песков.

Унинг сўзларига кўра, Кремль Украинада фуқаролар уруши бошланишидан хавфсирамоқда. 

Владимир Путин 8 апрел куни Ангела Меркел билан телефон орқали мулоқотида Донбассдаги вазиятни муҳокама қилди.

Мавзу
Украина можароси
2020 йил март ойи охирида украиналик ҳарбийлар Донбассдан берилган артиллерия зарбалари қурбони бўлди. Апрель ойи бошида Россия Украина билан чегарада қўшинларини тўплай бошлади.
Барчаси
Top